Ўзбекистон вакили 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди

Улашиш:

Чанғи спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комилжон Тўхтаев 2022 йилда  Хитой пойтахти Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё« АА мухбири.

Чанғи спорти федерацияси матбуот хизмати маълумотига кўра, ўзбекистонлик тоғ чанғичи  ушбу спортнинг «слалом» ва «гигант слалом» йўналишларида саралаш баҳсларидаги чиқишлар доирасида очколар бўйича белгиланган меъёрларни бажарди.

Ўзбекистон Халқаро олимпия қўмитаси қоидаларига кўра, тоғ чанғиси бўйича фақат 2 квота (1 аёл, 1 эркак) талаб қилиши мумкин.

Саралаш даври 2019 йил 1 июлдан бошланган. Унинг якунигача, яъни 2022 йил 16 январига қадар мамлакатимиз қишки Олимпия ўйинларига навбатдаги йўлланмани қўлга киритиши мумкин.

Федерация хабарида айтилишича,  Ўзбекистон чанғи спортининг бошқа турлари — сноуборд, фристайл, ски-крос, чанғи югуриш турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 8−20 февраль кунлари ўтказилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.