«Odil» чат-боти: давлат хизматлари бўйича маълумот берувчи Telegram бот ишга тушди

Улашиш:

Адлия вазирлиги давлат хизматлари бўйича сунъий интеллектга асосланган «Odil» чат-ботини ишга туширди. Ушбу Telegram бот фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланиш тартиблари, талаблар ва зарур ҳужжатлар ҳақида тез ва аниқ маълумот беради.

Бот қандай ёрдам беради?

  • Давлат хизматларидан фойдаланиш тартибини тушунтиради
  • Керакли ҳужжатлар ва аризаларни топишга ёрдам беради
  • Қайси масала бўйича қаерга мурожаат қилишни кўрсатади
  • «1148» ишонч телефони операторлари юкламасини камайтиради

Рақамлар:
2024 йилда «1148» ишонч телефони 135 мингга яқин қўнғироқ қабул қилган. Энди «Odil» чат-боти бу жараённи анча соддалаштиради.

Ботни синаб кўриш учун: @Odil_chat_bot

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.