Ўзбекистонда янги 200 минг сўмлик пуллар муомалага чиқарилади. Бироқ, бунга ҳали икки йил бор

Улашиш:

Ўзбекистонда янги 200 минг сўмлик пуллар муомалага чиқарилади. Бироқ, бунга ҳали икки йил бор – янги пуллар 2024 йилда дунё юзини кўради. Бу ҳақда Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуротов хабар бермоқда. 

Унинг сўзларига кўра, янги банкноталар чиқарилиши инфляциянинг ошиши билан боғлиқ эмас. Эски купюралар янгисига, янада ҳимояланганига алмаштирилмоқда холос. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири - фуқароларга пулларнинг фойдаланиш учун қулай қилишдир.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ўтган йилнинг 20 декабридан бошлаб янги 50 минг сўмлик ва 100 минг сўмлик банкнотлар пайдо бўлди. Улар ҳақиқатан ҳам ҳамёнлардан фойдаланадиганлар учун янада қулайроқ бўлди.

Бироқ, 50 минг сўмлик пулларни алмаштиришда жанжалли бир вазият юзага келганди. Марказий банк банкнота дизайнида тарихий объектлар номини чалкаштириб юборган. Натижада, купюра зудлик билан бошқасига алмаштирилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.