Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга 10 та давлат маълум қилинди

Улашиш:

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллади – 2,8 млрд доллар.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 2,4 млрд доллар ҳамда 1,4 млрд долларлик савдо айланмаси билан Хитой ва Туркия жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

Қозоғистон – 1,3 млрд;
Қирғизистон – 866 млн;
Афғонистон – 665 млн;
Тожикистон – 463 млн;
Канада – 212 млн;
Туркманистон – 184 млн;
Эрон – 130 млн АҚШ доллари.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.