Хитойда чикугуня безгаги тарқалмоқда: минглаб ҳолатлар, ўлим хавфи ва генетик экспериментлар

Улашиш:

Хитойда чикугуня безгаги билан боғлиқ вазият жиддийлашмоқда — ўткир оғриқ ва оғир неврологик асоратларга сабаб бўлувчи ушбу вирусга қаршилик жуда заиф. Бу безгак тури, айни пайтда, давосиз ҳисобланади ва оғир ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда беш мингга яқин ҳолат қайд этилган. Фақат сўнгги ҳафтада Гуандун музофотида 2800 дан ортиқ янги бемор аниқланган. АҚШ расман ўз фуқароларини Хитойга сафар қилишда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Чикугуня безгаги инсонга Aedes турига мансуб чивинлар орқали юқади. Вирус организмга тушиши билан бўғимларда кучли оғриқ, юқори ҳарорат ва баъзан оғир асабий муаммоларга сабаб бўлади.

Хитой расмийлари бу хавфга қарши радикал чора кўришга ўтган. Олимлар генетик модификация қилинган каннибал чивинларни яратишди — улар вирус ташувчи чивинларнинг қуртларини ейиш орқали уларнинг популяциясини йўқ қилишни мақсад қилган. Бу биоинженеринг тажрибаси ҳозирда кенг кўламда синаб кўрилмоқда.

Муттахассислар мураккаб ва хавфли эпидемиологик вазиятга жиддий эътибор қаратишга чақирмоқда. БМТ ва ЖССТ бу борадаги маълумотларни кузатмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.