Ўзбекистонда октябрь ойида ҳар 5 дақиқада 1 та Cobalt ишлаб чиқарилган

Улашиш:

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь—октябрь ойларида 52 454 дона Cobalt ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь—октябрь ойларида қуйидаги автомобиллар ишлаб чиқарилган:
• Cobalt – 52 454 дона;
• Damas – 45 644 дона;
• Lacetti–Gentra – 37 557 дона;
• Nexia Т-250 – 21 578 дона;
• Labo – 12 693 дона;
• Spark – 7 264 дона.
Шунингдек, қўмита маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг октябрь ойида 9138 дона Cobalt ишлаб чиқарилган. Бу ҳар 5 дақиқада бир дона Cobalt конвеердан чиқди дегани.
Қуйида октябрь ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар ва уларнинг сони:
• Cobalt – 9 138 дона ;
• Lacetti–Gentra – 7 478 дона;
• Nexia Т-250 – 5 099 дона ;
• Damas – 3 288 дона ;
• Labo – 1 637 дона;
• Spark – 367 дона.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.