Президент администрацияси раҳбари бошқа лавозимга тайинланди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, эндиликда президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси президентнинг 2018 йил 26 августдаги фармони билан ташкил этилган, унга 2018-2022 йилларда Зайнилобиддин Низомиддинов раҳбарлик қилган.

2022 йилнинг 16 июлида Низомиддинов ишдан кетгач, унинг ўрнини Сардор Умрзоқов эгаллаганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.