Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан судларнинг ижро варақалари асосида келган ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш асосий вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг 04.09.2024 йилдаги ижро варақасига асосан, жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида хатловга олинган, жами 74.615.000 сўмлик 5.602 дона тамаки ва 27.980.000 сўмлик 2.270 дона алкогол маҳсулотларини тегишли тартибда йўқ қилиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 04.09.2024 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган маҳсулотларни тегишли тартибда йўқ қилиш учун ташкилотлар ва тарафларнинг иштирокида қонунда белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди ва ижро иши иш юритувдан тамомланди.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими