Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди

Улашиш:

Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди Шерзод Асадов.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Шунингдек, Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимиданФурқат Рахимов Президент администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси мудири лавозимидан озод этилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.