ДХА Жиззах вилоят бошқармаси биринчи ярим йиллик якунлари бўйича жамоатчиликка ҳисобот берди

Улашиш:

Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан 2021 йил биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда ДХА Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков иштирок этди ва маъруза қилди.

Маърузада мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, шаҳар ва туманларда Давлат хизматлари марказлари томонидан туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали 2021 йил биринчи ярим йилликда жами 188.536 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб шундан, 5.997 таси  филиаллар томонидан, 5.618 таси сайёр тартибда амалга оширилган. Давлат хизматларининг 175.051  таси давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда, 13.485 таси ягона интерактив портал орқали амалга оширилган.

Шу даврда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 3.184 та юридик ва 4.895 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари, жами 8.079 та субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, раҳбарият томонидан ҳафтанинг ҳар кунида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилган бўлиб шу кунга қадар жами 14 та шикоят ва таклифлар келиб тушган шундан 13 таси ижобий ҳал этилган. 

Анжуманда амалга оширилаётган самарали ишларга қарамай, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида баъзи қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ҳам аниқланганлиги билдирилди. Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими орқали 2021йилнинг ўзида ўтказилган назорат тадбирлари, шунингдек аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг ташкилотлар кесими бўйича тахлил қилинганда жами 1.072 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қонун бузилиши ҳолатларини идоралар кесмида таҳлил қиладиган бўлсак, “Ер ресурслари ва давлат кадастр идораларида” 118 та, Ўзтрансгаз ҳудудий Жиззах вилоят филиалида 116 та, бошқа комунал хизмат кўрсатувчи идораларда 542 та, қурилиш ва архитектура идораларида 98 та, “Ўзбекэнерго” АЖ 48 та, бошқа назорат қилувчи идоралари томонидан 37 та, ҳокимликларда 29 та, таълим муассаларида 23 та, соғлиқни сақлаш муассасаларида 22 та. 

Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 45 та тақдимнома, 83 огоҳнома киритилди, 36 нафар ваколатли орган ходимларига нисбатан интизомий ҳамда 96 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

2021 йилнинг 6 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан жами 18.189 та туғилиш, 844 та оталикни белгилаш, 106 та фарзандликка олиш ҳолатлари қайд этилган. Шу билан бирга, 4.650 та никоҳ ва 622 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари, 2.787 та ўлим ҳолатлари қайд қилинган.

Бошқарма томонидан “Сирли мижоз” тадбири ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, ўтган давр мобайнида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида 6 маротаба “Сирли мижоз” ва 7 маротаба “Рейд” тадбирлар ўтказилган. Натижасига кўра, 4 нафар ходимга интизомий чоралар кўрилган. Жумладан 1 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан”, 1 нафар ходимга нисбатан жарима интизомий жазолари қўлланилган. 2 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, бошқарма томонидан Давлат хизматлари марказлари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш юзасидан индивидуал тарзда 48 та профилактик суҳбатлар ҳамда 48 та ходимлар билан савол-жавоблар ўтказилди.

Анжуман давомида тизимда содир бўлаётган янгиликлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Жумладан давлат хизматини кўрсатишда “Агент”лар фаолияти, уларга қўйилган талаблар, бир неча турдаги давлат хизматини кўрсатиш имкониятлари айтиб ўтилди.

Анжуманда журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.


 

 

 

 

 

 

 

  ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.