ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжуманида энг кўп қонунбузилиш содир этган ташкилот ҳақида маълумот берилди

Улашиш:

Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан 2020 йил фаолияти якунлари ва 2021 йилдаги устувор вазифалар мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда ДХА Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков иштирок этди ва маъруза қилди.

Маърузада мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, шаҳар ва туманларда Давлат хизматлари марказлари томонидан Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан 2020 йилда жами 324.389 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб шундан, 5.605 таси (1,7%) филиаллар томонидан, 5.871 таси (1,8%) сайёр тартибда амалга оширилган. Давлат хизматларининг 308.248  таси давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда, 16.141 таси (0,5%) ягона интерактив портал орқали амалга оширилган.

Шу даврда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 5.456 та юридик ва 7.500 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари, жами 12.956 та субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

- Айни пайтда 13 та шаҳар ва туман Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 150 турга яқин давлат хизматлари кўрсатилмоқда, - дейди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков. - 2020 йилда марказлар томонидан қарийб пандемия шароитига қарамасдан хизмат кўрсатиш бир зум бўлса ҳам тўхтатилгани йўқ. Эътиборли жиҳати, ушбу кўрсаткич ўтган 2018 йилга таққослаганда 126 147 тага кўп. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, хизмат кўрсатиш кўрсаткичи 3 йилда 2 баробарга ортган.

Матбуот анжуманида таъкидланишича, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида олис жойларга чиқиш орқали “Мобиль давлат хизматлари” йўлга қўйилганлиги таъкидланиб, ҳозирда “маҳаллабай” юриш орқали фуқароларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Ўтган йилда карантин сабабли бу кўрсаткич нисбатан камайганлиги туфайли, жорий йилда президентимиз кўтарган ташаббус туфайли ўтган 2 ҳафтада 1500 дан ортиқ фуқаро билан суҳбатлашилди.

2020 йилда вилоятнинг барча туманларида марказ бинолари қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилган. Пахтакор, Ш.Рашидов, Фориш, Ғаллаорол, Янгиобод туманлари ва Жиззах шаҳрида 100 % инвестор маблағлари ҳисобидан, Арнасой ҳамда Зафаробод туманларида эса агентлик, маҳаллий бюджет ва инвестор маблағлари ҳисобидан Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриб битказилган.  

Анжуманда амалга оширилаётган самарали ишларга қарамай, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида баъзи қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ҳам аниқланганлиги билдирилди. Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими орқали 2020 йилнинг ўзида ўтказилган назорат тадбирлари, шунингдек аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг ташкилотлар кесими бўйича тахлил қилинганда жами 934 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қонун бузилиши ҳолатларини идоралар кесмида таҳлил қиладиган бўлсак, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда 2.053 та (41,6%), солиқ органларида 776 та (15,7%), ички ишлар органларида 440 та (8,9%), Ўзтрансгаз ҳудудий Жиззах вилоят филиалида 391 та (7,9%), бошқа комунал хизмат кўрсатувчи идораларда 275 та (5,6%), ер ресурслари ва давлат кадастр идораларида 221 та (4,5%), қурилиш ва архитектура идораларида 202 та (4,1%), ҳокимликларда 188 та (3,8%), соғлиқни сақлаш муассасаларида 175 та (3,5%), молия идораларида 24 та (0,5%), бандлик ва меҳнат муносабатлари идоралари 22 та (0,4%), бошқа назорат Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 113 та тақдимнома, 126 огоҳнома киритилди, 170 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорлар қабул қилинган.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари Агентлик тасарруфига ўтказилди. Бугунги кунда вилоятда 13 та туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 2020 йилда ФҲДЁ органлари томонидан жами 38.224 та туғилиш, 1.579 та оталикни белгилаш, 158 та фарзанликка олиш ҳолатлари қайд этилган. Шу билан бирга, 13.928 та ниқоҳ ва 1.080 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари, 7.242 та ўлим ҳолатлари қайд қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сон қарори ижроси юзасидан вилоятга ажратилган ва жалб этилган қўшимча ходимлар ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари томонидан “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига жами киритилиши лозим бўлган 1 млн. 924 минг 224 та далолатнома ёзувлари тўлиқ (100%) ахборот тизимига киритилди.

Бошқарма томонидан “Сирли мижоз” тадбири ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, ўтган давр мобайнида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида 66 маротаба “Сирли мижоз” ва 58 маротаба “Рейд” тадбирлар ўтказилган. Натижасига кўра, 12 нафар ходимга интизомий чоралар кўрилган. Жумладан 2 нафар ходимга нисбатан “ҳайфсан”, 10 нафар ходимга нисбатан жарима интизомий жазолари қўлланилган.

Шунингдек, бошқарма томонидан Давлат хизматлари марказлари ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларини олдини олиш юзасидан индивидуал тарзда 406 та профилактик суҳбатлар ҳамда 329 та ходимлар билан савол-жавоблар ўтказилди.

Анжуманда журналист ва блогерларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

  ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.