Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади

Улашиш:

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандартини (байроғи) жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Таъкидланишича, хорижий давлатларда давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти янги сайланган президентга қасамёд қабул қилгандан кейин топширилиши белгиланган. Ўзбекистон қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмаганлиги боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Ушбу тартиб лавозимга сайланган шахсни президентлик лавозимига юклатилган мураккаб вазифаларни самарали амалга оширишига халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилиши таъкидланди.

Ҳужжат Сенатга юборилди. Энди қонун юқори палата томонидан ҳам маъқулланиши лозим.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.