Халқ орасида “радар” деб аталувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео мосламалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича жарима ундириш тўғрисидаги қарорлар ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилади.
Ш.Рашидов туманида яшовчи фуқаро ўзига тегишли “Лассети” русумли автомашинада тезликни ошириб, 1 эмас, 22 маротаба радарга тушган, жарималар эса 15 миллион сўмдан ошган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича жарималар ундириш тўғрисидаги қарорлар Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Берилган ихтиёрий муддатда ва қарздорликни бартараф қилиш борасида огоҳлантирилганлигига қарамасдан, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни ихтиёрий тўлашдан бош тортганлиги сабабли, қарздорга тегишли бўлган “Лассети” русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автомашина баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Ижро ҳужжати талабларини ўз вақтида ва ихтиёрий бажармаслик, мажбурий ижро ҳаракатларини олиб боришга сабаб бўлади.