МИБ йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ хатловларни ўтказмоқда

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан  Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун қўлланган маъмурий қарорларнинг ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.  

Маълумки, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, уни жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиш амалиёти жорий қилинган. Тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўртасида қўшма кўрсатма тасдиқланган.

Қўшма кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида, тузилган ишчи гуруҳлар томонидан AutoCоn-SC/М-онлайн ва планшет мосламалари ёрдамида туман (шаҳар) марказий кўчаларида ҳамда ҳудудий йўл-патрул хизмати стационар постларида тадбирлар (рейд) ўтказилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, Ғаллаорол туманида мавжуд қарздорликларни ундиришда маҳаллабай ишлаш тизимидан самарали фойдаланилмоқда. Биргина тадбир бошидан бугунги кунга қадар ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида бюро органлари иш юритувидаги қатор ижро ҳужжатларии бўйича қарздорликлар амалда ундирилишига эришилди. Бундан ташқари, жаримани ўз вақтида тўламаган ва тадбир давомида қарздорликни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга тегишли 10 та транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонларига жойлаштирилди.

Бу борада тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.