Ҳуқуқбузар автотранспортлар жаримаси мажбурий ундирилмоқда

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл белгилари ва қоидаларига алоҳида эътибор талаб қилинади. Лекин кўпчилик ҳайдовчилар йўл қоидаларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этадилар. Бу эса ўз навбатида маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилган, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиш амалиёти жорий қилинган.

Айрим ҳуқуқбузарлар жаримани имтиёзли муддат у ёқда турсин, ихтиёрий муддатда ҳам тўлашдан бўйин товлайди. Аксарият ЙҲХБ органлари томонидан қўлланилган  жарималар 60 кун муддат ўтгандан сўнг мажбурий ундирувга қаратилади.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан жорий йил бошидан ЙҲХБ органлари томонидан қўлланилган 1357 та 462 млн. сўмлик жарималар ундирилган бўлса, 63 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Жарималар ўз вақтида тўланиб борилганда, ушбу автомобиллар хатланмаган ва бундай ортиқча ҳаракатлар қилинмаган бўлар эди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг