«Captiva» жарима майдонига қўйилгандан сўнг қарзини тўлиқ тўлади

Улашиш:

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилган, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиш амалиёти жорий қилинган.

Айрим ҳуқуқбузарлар жаримани имтиёзли муддат у ёқда турсин, ихтиёрий муддатда ҳам тўлашдан бўйин товлайди.

Хусусан, бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздор О.Ю. жами 15 та маъмурий жаримани тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қидирувга берилган, тадбирлар давомида қарздорга тегишли «Captiva» автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Жарималар ўз вақтида тўланиб борилганда бундай ортиқча ҳаракатлар қилинмаган бўлар эди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.