Шароф Рашидов туманида 260 млн сўм қарзи бор фуқаронинг машинаси хатланди

Улашиш:

Ш.Рашидов туманида 260 миллион сўм қарзи бор фуқаронинг машинаси хатланди.  

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг  Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига қарздор Р.Н.дан қарз ундириш билан боғлиқ бўлган 260 миллион  сўмлик ижро  ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритилиб, қарздорга ихтиёрий равишда тўлаш учун 15 кунлик муддат берилган.

Мазкур қарздорликлар қарздор томонидан ихтиёрий равишда тўланмагани сабабли бўлим давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган MALIBU-2 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳозирда ушбу транспорт воситасини E-AUKSION платформаси орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.