Уч ойда уч вилоятда янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилди

Уч ойда уч вилоятда янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилди

Жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида мамлакатимизнинг 3 та вилоятида умумий қуввати 684 МВт бўлган 3 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Биринчиси, жорий йил 11 январь куни Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Иккинчиси, 14 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси;

Учинчиси, 10 март куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

Ушбу 3 та электр станция йилига 5 миллиард 600 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 725 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 2 миллиард 700 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Маълумот учун: Март ойи якунига қадар Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган навбатдаги, яъни 4-чи янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.