Сурхондарёда ичимлик ва оқова сув нархи оширилади

Улашиш:

“Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг вилоятдаги сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган янги тарифлари (нархлар) вилоят кенгаши томонидан бугун тасдиқланган.

Янги тарифлар бу қарор расман эълон қилингандан 15 кун ўтгач, кучга кириши айтилган. Яъни 28 июлдан сурхонликлар ичимлик ва оқова сув учун қуйидаги янги тарифларда ҳақ тўлайдилар.

Ичимлик суви 1 м. куб учун:

  • аҳоли учун — 2140 сўм (аввал 1150);
  • бюджет ташкилотлари учун — 5000 сўм (аввал 2700);
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 5000 сўм (аввал 2700).

Оқова сув 1 м. куб учун:

  • аҳоли учун — 950 сўм (аввал 650);
  • бюджет ташкилотлари учун — 1800 сўм (аввал 1050);
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 1800 сўм (аввал 1050).

Маълумот ўрнида, тўловларни эски тариф бўйича тўлаб олиш учун аҳолида 15 кун муҳлат бор. Тўловларни ҳисоблашда ичимлик ва оқова сув бирга ҳисобланади ва қўшиб тўланади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.