Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар

Улашиш:

Журналистлар  “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар

Бугун Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

2016 йил   Шароф Рашидов туманида оқова сув тозалаш иншооти барпо этилди. Республикада ягона деб эътироф этилаётган мазкур канализация тизими  Жиззах шаҳридаги 27 та МФЙда истиқомат қилувчи 76,1 минг аҳолига марказлашган оқова сув хизматлари кўрсатилади ва шаҳарнинг санитар-эпидемиологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Пресс тур давомида иштирокчилар 1 та оқова сув тозалаш иншооти ва 2 та оқова сув насос станцияларида қурилиш ишлари билан танишдилар.

Лойиҳа қиймати 91,2 млн. доллар бўлиб, шундан: - 79,5 млн. доллар (87,2%) Осиё тараққиёт банки; - 11,7 млн. доллар (12,8%) Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келмоқда.  Ўтган 2022 йилда  ўзлаштириш режаси 8,0 млн. долларни ташкил этмоқда. Ҳозирда бу ерда,

 30 000 м3/сутка қувватли оқова сув тозалаш иншоотини қуриш,

- 60,42 км оқова сув коллекторлари (Ø160-1200 мм) қуриш;

- 56,4 км янги оқова сув тармоқларини қуриш;

- 7 та оқова сув насос станциялари қуриш ва реконструкция қилиш;

- 371 та оқова сув қудуқларини қуриш ишлари амалга оширилган. Кореянинг “Shindong Enercom Inc ва Gsneotek” ва  “Techcross Water and Energy Inc”   компаниялари   мутахассислари ҳамкорлигида махсус зоналарда оқава сув тозалаш иншоотлари баропо этилмоқда. Айни дамда объектда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Бугунги кунда қурилиш объектида 46 нафар техник ва ишчи ходимлар ҳамда 6 та махсус техникалар иш олиб бормоқда. Қурилиш ишлари 75% га бажарилган. Лойиҳа доирасида ўзбекистонлик мутахассислар Корея давлатида билим кўникмаларини ошириб келишмоқда.

Лойиҳа бошидан 105,7 км оқова сув қувурлари, 5 та оқова сув насос станцияси ва 1 836 та оқова сув қудуқлари қурилди. Жумладан, 2022 йилда 28,4 км оқова сув қувурлари қурилди. Айни пайтда 1 та оқова сув тозалаш иншооти ва 2 та оқова сув насос станцияларида қурилиш ишлари давом этмоқда.

Қурилиш ишларининг бажарилиши 88 фоизни ташкил этмоқда. Лойиҳани жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилган.

Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил маълумот олишди.

Гулчеҳра Урдушева

Фото: Амир Темур Хидирназаров

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.