Алимент тўлашдан қочиб юрган ота қудуқнинг ичидан топилди

Улашиш:

МИБнинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган тадбир давомида фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор ота яшаш хонадонидаги “қудуқ”дан топилди.

Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Саиджон турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрашиб кетган ва иккинчи томон фарзандини моддий таъминламай қўйган. Шундан сўнг, она ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда фарзанди ҳаққини талаб қилиб судга мурожаат этган.

“Суд қарорига кўра, ундирувчи Замирахон фойдасига икки нафар фарзандлари учун ҳар ойда алимент ундириш тартиби белгиланди. Суд ижро ҳужжати Бюронинг Олтиариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушди ва ижро ҳаракатларига киришилди”, – дейилади хабарда.

Ота алимент тўламагандан сўнг қарздорлик 10 млн. сўмдан ортиб кетган ва у ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига бориб, “беркиниб” юрган. Унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинганидан сўнг, махсус ходимлар томонидан уни  топиш чораси олиб борилган. Натижада, қарздор Тошкентдан яшаш хонадонига келгани маълум бўлган ва ходимлар унинг яшаш хонадонга боришганда, оила аъзолари уни келмаганини билдиришган. Хонадон яшаш жойлари пухта кўздан кечирилганда, қарздор Саиджон янги ковланаётган “қудуқ” ичидан топилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.