Уч поғона пастга. Ўзбекистон армияларнинг жаҳон рейтингида 65-ўринни эгаллаган

Улашиш:

Global Firepower портали версиясига кўра, дунёдаги энг кучли армияларнинг йиллик рейтингида Ўзбекистон қуролли кучлари 65-ўринни эгаллаган. Ўтган йили армиямиз учта юқорироқ ўринда бўлган ва Марказий Осиёда энг кучли деб топилганди.  

Рейтингга жами 145 мамлакат киритилган. Уларнинг қўшинларининг кучлилиги ҳарбий қисмлар ва инсон ресурслари сони, молиявий аҳволи ва технологик ривожланиши, географик жойлашуви ва мобилиги бўйича жами 60та мезон бўйича баҳоланган.

Ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Хорватия, Янги Зеландия, Куба, Бельгияни ортда қолдирган. Портал маълумотларига кўра, армиямизда 68 минг нафар ҳарбий хизматчи, 191 та ҳаво техникаси, 270 та танк ва 5,5 мингта бошқа техника мавжуд. Мамлакатнинг мудофаа бюджети 796 миллион доллардан ошади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг яхши натижани Қозоғистон армияси кўрсатган. Рейтинг тузувчилари уни 58-ўринга қўйишган. Туркманистон 83-ўринни, Қирғизистон 100 – ўринни, Тожикистон 107-ўринни эгаллаган.

Энг кучли армиялар сифатида АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Буюк Британияни сиқиб чиқарган Жанубий Кореянинг қўшинлари тан олинган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.