Ўзбекистон-Ироқ ўйинида нохуш ҳолатлар кузатилди

Чоп этиш

11 июн куни бўлиб ўтган U-23 Осиё Кубоги—2022 мусобақасининг 1/4 финали доирасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ билан баҳси натижаси сизга маълум. 

Натижа бизни қанчалик қувонтирмасин,  учрашувда бир қанча нохушликлар кузатилди. 

Жумладан, термамиз дарвозабони қизил карточка олиб чиқиб кетиб, Ироқ пеналтидан гол урган вақтда айрим мухлислар стадионда тош ва цемент бўлакларини улоқтирган. 

Отилган тошлар (ёки цемент бўлаклари) натижасида фотомухбир салкам ҳушини йўқотган, хорижлик операторнинг эса боши ёрилган.

Ўйиндан кейин Ироқ мураббийи ҳам бу ҳолатга кескин эътироз билдирган.

ОФК ҳозирча ушбу ҳодисалар юзасидан расмий қарор қабул қилганича йўқ, аммо вазиятни ўрганаётгани айтилмоқда. 

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив