Шавкат Мирзиёев «UzAuto Motors»га яна бир топшириқ берди

Улашиш:

 Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани ва бунга бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани ҳам кўрсатиб ўтилди.

Уч ой муддатда «Технолог» ва «Агрегат» заводлари асбоб-ускуналарини «Чирчиқ кластери»га кўчириб, қурилиш-монтаж ишларини жорий йилнинг 1 декабр санасига қадар тўлиқ якунлашга кўрсатма берилди.

«Бу дегани «Чирчиқ кластери» 2023 йилдан тўлиқ ишлашни бошлаши керак», — деди давлатимиз раҳбари.

Соҳа раҳбарлари олдига жорий йилда қишлоқ хўжалиги машинасозлигида:

- қишлоқ хўжалиги техникаси таннархини 12 фоизга камайтириш;

- ишлаб чиқаришни 2 баробарга ошириш;

- экспортни 15 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбари яна автомобиль учун навбатлар мавзусига қайтиб, навбатда турган ҳар бир буюртмачига «UzAuto Motors» компанияси томонидан автомобил етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома йўллаш бўйича топшириқ берди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.