1 июлга қадар "Ўзавтосаноат"нинг 3 та корхонасини сотувга чиқарилади

Улашиш:

“Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунга етарли имконият ва салоҳиятимиз бор”, деди Президент.

Авваламбор, илм-фанга асосланиб, “инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис” яхлит занжирини яратиш керак. Бунда:

- 8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);

- бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;

- молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;

- Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.

Бунинг натижасида Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади. 

Икки ой муддатда ушбу кластерни ташкил этиш дастурини киритиш топширилди.

Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади.

Бу борада 1 июлга қадар "Ўзавтосаноат"нинг 3 та корхонасини сотувга чиқаришга кўрсатма берилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.