Ўзбекистонда автомобиль саноати қандай?

Улашиш:

Автомобиль саноати Ўзбекистон иқтисодиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу соҳада мамлакат аҳолисининг салмоқли қисми бандлиги таъминланган — автомобилсозликдаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 7—8 та иш ўрнини яратади. Ҳар йили 280 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон автомобиль саноати автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ўртасида 26-ўринни эгаллаган ва шунинг учун посцовет маконида бу кўрсаткич бўйича Россия автосаноатидан сўнг иккинчи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринда. Ўзбекистон 1998 йилдан буён Халқаро автотранспорт ишлаб чиқарувчилар ташкилотининг аъзоси ҳисобланади (OICA).

Ҳозирги вақтда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий ўзбек корхоналари сони 300 дан ошиқни ташкил этади (жумладан, 26 тармоқ, 280 та хусусий корхона). Автомобиль кластери асосан водийда жойлашган. Самарқанд вилояти юк автомобиллари, автобуслар, Жиззах ваилояти эса енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаради. Мультипликатив эффектни ҳисобга олганда, тармоқ корхоналарида 200 000 дан ошиқ одам ишлайди ва меҳнат қилади.

Ўзавтосаноат туфайли унинг фаолиятига боғлиқ саноат ва кластерлар ривожланмоқда — бу банклар, фан, маданият, йўллар, кимёвий ва оғир, резина техника саноати, ихтисослашган кадрларга талаб ошмоқда, университет муҳитида автомобилсозлик йўналиши ривожланмоқда. Автомобиль йиғиш заводларининг очилиши туфайли хорижда мамлакат имижи юқори баҳоланган ва экспорт бозоридаги кучли рақобат муҳитидан келиб чиқиб, бизнинг автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар ўз сегментида муваффақиятли сотилмоқда.

Дунёда тан олинган барча мамлакатлардан фақат 49 таси автомобиль ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган. Сотиш, қайта сотиш ҳамманинг қўлидан келиши мумкин, аммо нолдан ишлаб чиқаришни ҳар ким қила олмайди. Автомобиль саноати — бу юқори аниқликдаги техникани халқаро стандартлар асосида мураккаб технологик ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, ҳамма давлат ҳам мазкур йўналишни риавожлантириш салоҳиятига эга эмас.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.