Samsung флагман смартфонлари 9 февралда тақдим этилади — инсайдер

Samsung флагман смартфонлари 9 февралда тақдим этилади — инсайдер

Ice Universe (инсайдер) интернетда анча машҳур: Samsung компаниясининг жуда кўп қурилмаларини ҳали заводдан чиқмасидан туриб тақдимот санасини аниқ айтиб берган, инсайдернинг навбатдаги нишони компаниянинг энг янги флагманлари — Galaxy S22 туркуми бўлди.

У Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида ёзишича, юқори технологияли қурилмаларнинг тақдимоти 9 февраль куни Пекин вақти билан соат 23:00 (Тошкент вақти билан соат 20:00)да бошланади.

Бошқа инсайдерлар ҳам худди шу санани «белгилашганди», демак, масала деярли ҳал. Узунқулоқ гапларга қараганда, ўша куни учта флагман-смартфон (S22, S22+ и S22 Ultra) билан бир қаторда, Galaxy Tab S8 планшети ҳам тақдим этилади.

TechRadar ёзишича, яқин ҳафталарда Xiaomi ва OnePlus компаниялари ҳам ўз флагманларини тақдим этиши кутиляпти.