Samsung компанияси энг арзон смартфонларини чиқарди

Улашиш:

Фото: 91 Mobiles

Samsung компанияси бир йўла икки хил янги смартфонини Ҳиндистонда тақдим этди. Galaxy A04 ҳамда Galaxy A04e «ўта арзон» тоифага киритилган, уларни ҳатто «Xiaomiнинг қотили» дейишмоқда.
Ҳар икки смартфон MediaTek процессорлари (Helio P35) билан таъминланган. 6,5 дюймли дисплейлари FullHD+ ечим ҳамда 5 МП камера учун томчисимон ёриқларга эга.
Асосий камералари фарқ қилади: Galaxy A04 — 50 ва 2 МП, Galaxy A04e — 13 ва 2 МП.

Galaxy A04
Шунингдек, смартфонларнинг ички хотиралари ҳам турлича сиғимли. Galaxy A04 (базавий талқин) — 64 ГБ, Galaxy A04e (базавий талқин) — 32 ГБ. Умумий жиҳатлар: оператив хотира — 4 ГБ, аккумулятор — 5000 мАс, Android 12.

Galaxy A04e
Нархлар:

Galaxy A04е

  • 3/32 ГБ — 110 доллар
  • 3/64 ГБ — 120 доллар
  • 4/128 ГБ — 140 доллар


Galaxy A04

  • 4/64 ГБ — 145 доллар
  • 4/128 ГБ — 160 доллар
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.