Шимолий Корея Жанубий Корея билан автомобиль ва темир йўл алоқаларини бутунлай тўхтатган

Чоп этиш

Корея Халқ демократик Республикаси (КХДР) Корея ярим оролининг шарқий ва ғарбий қисмида Корея Республикаси билан автомобиль ва темир йўл алоқаларини бутунлай тўхтатган. 

КХДР вакилларининг сўзларига кўра, бу қарор жанубий қўшни билан ҳудудий чегаралаш сиёсати доирасида қабул қилинган. Бу мамлакат конституциясининг қоидалари ва "жиддий ҳарбий-сиёсий вазият"га асосланган экан.

Эслатиб ўтамизки, шу ҳафтада Шимолий Корея армиясига қўшилиш ёки унга қайтиш учун 1,4 миллионга яқин ёшлар ариза топширган. Пхеньян Жанубий Корея дронларининг провокацион тарзда учиб киргани ҳақида эълон қилганидан кейин ватанпарварликнинг кучайиши кузатилган ва бу "кескин вазиятни уруш ёқасига олиб борган".

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив