Шимолий Корея Жанубий Корея чегарасидаги йўлларни портлатган. Жанубликлар огоҳлантирувчи ўт очишган

Чоп этиш

Бугун КХДР ҳарбийлари ўз томонидан мамлакатни Корея ярим оролининг жануби билан боғлайдиган йўл қисмларини портлатишган. Жанубий Корея ҳарбийлари огоҳлантирувчи ўт очган.

Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқларининг Қўшма қўмитаси КХДРнинг чегара операциясини тайёрлаши тўғрисида 14 октябрда хабар берган. Бундан олдин, Шимолий Корея Жанубий Корея билан автомобиль ва темир йўлларнинг ёпилишини ва чегарани "қалъага" айлантириш режаларини эълон қилган.

Бундан ҳам олдинроқ, 13 октабрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чен Жанубий Корея дрони мамлакатга яна бир бор учиб келса, Сеулга "даҳшатли фожиали оқибатлар" билан таҳдид қилган эди. Жанубий Корея ҳукумати дрон учирилганини рад этган ва ўз навбатида, Шимолий Кореяни "режимнинг қулаши" билан қўрқитган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив