Муҳим хабар! Солиқ ҳисоботи ва тўлов топшириқномасини ўз вақтида тақдим этмаслик учун автоматик жарима шаклланади

Улашиш:
«Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–758, 11.03.2022 й.) Президент томонидан имзоланган эди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 17-прим 3-моддасига кўра, Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги яъни;
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, Кодекс 175-моддасининг иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилиши» белгиланди.
МЖтК нинг «175-моддаси 2-қисми Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик —фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
МЖтКнинг «175-моддаси 5-қисми Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.