7 та янги маъмурий жазо: орасида жамоатчиликка ёқмаётгани ҳам бор

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

 «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 7 та янги модда киритиш кўзда тутилган. Янги моддалар қуйидагилар:

  • 341-модда. Жарима баллари ҳисобланадиган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жазо қўлланилиши. 3 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси.
  • 1254-модда. Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлик қоидаларини бузиш (ҳаёт ва соғлиққа зарар етганда). 1 қисмдан иборат бўлиб, 1-10 баравар жарима жазоси.
  • 1289-модда. Транспорт воситасида безорилик (йўл ҳаракати қатнашчиларига хавф туғдириш, тезликни сақлаган ҳолда сабабсиз сирпантириш, бошқаларга ҳурматсизликни ифодалайдиган номойишкорона ҳаракатлар содир этиш). 2 қисмдан иборат бўлиб, 50 баравар жарима ёки 2 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси.
  • 1381-модда. Велосипед ва мопедлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш. 3 қисмдан иборат бўлиб, 1-10 баравар жарима жазоси.
  • 1952-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ маълумотларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш. 1 қисмдан иборат бўлиб, 50 баравар жарима жазоси.
  • 1287-модда. Транспорт воситасида одам ташиш қоидасини бузиш. 2 қисмдан иборат бўлиб, 5 баравар жарима жазоси.
  • 1288-модда. Транспорт воситасида қувиб ўтиш қоидасини бузиш. 1 қисмдан иборат бўлиб, 3 барвар жарима жазоси.

Эсингизда бўлса, айнан 195-модда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Шундан сўнг партиялар бу қонун лойиҳасини муҳокамадан чиқариб юборган эди.

Аммо «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров баёнот бериб, қонун лойиҳаси фақат 195-моддадан иборат эмаслигини айтган ва яна қайта муҳокамага киритилишини билдирган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг