«UZB», «ААА» сериали давлат рақамларини исталган киши сотиб олиши мумкин

Улашиш:

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Саидов маълум қилди.

«Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиллар учун 327 жуфт давлат рақамлари белгилари олти тоифага ажратилиб, аукцион орқали сотиш йўлга қўйилди. Бу орқали давлат рақамлари билан боғлиқ коррупцион омилларга барҳам берилди.

«UZB» ёки «ААА» каби сериали давлат автомобиль рақамлари бирор бир ташкилот ёки муайян шахсларга бириктирилмаган. Ушбу давлат рақамлари — очиқ савдода бўлган давлат рақам белгилари ҳисобланади. Масалан, «ААА» серияли давлат рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотиляпти, ҳозирда 50 дона рақам қолган, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

«UZB» сериали рақамларни ҳам худди шундай тартибда исталган фуқаро харид қилиши мумкин», — деди Саидов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.