Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади

Улашиш:

Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади

Ўзбекистонда гибрид автомобиллар учун электромобилларники каби давлат рақамлари беришга қарор қилинди.

Ўзбекистонда гибрид автомобилларга (электр ва бензин) ҳам электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари берилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 25 мартдаги қарорида назарда тутилган, дея хабар беради Адлия вазирлиги.

Мамлакатда электромобиллар учун давлат рақамлари 2021 йилнинг ноябрь ойидан берила бошланган. Ушбу рақамлар учун ҳудуд коди кўрсатилган қисм яшил рангга бўялади.

Ўша йилнинг март ойида Ички ишлар вазирлиги қарор лойиҳасини эълон қилар экан, келажакда электр транспорт воситалари шаҳарларнинг марказий қисмларига киришда уларнинг «тўлиқ экологик хавфсизлиги»ни ҳисобга олган ҳолда афзалликларга эга бўлиши мумкинлигини тушунтирган эди.

Бундан ташқари, электромобилларни давлат рўйхатидан ва техник кўрикдан ўтказишда имтиёз ҳамда қулайликлар жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Бошқа ўзгаришлар

Қарорга кўра, юридик шахсларнинг автомобилларини давлат рўйхатидан ўтказиш корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган юридик шахснинг номи, жойлашган жойи ва СТИР бўйича амалга оширилади.

Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни сақлаш муддати 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилади.



2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.