Иван Бошкович "Сўғдиёна" мухлислари билан учрашув ўтказмоқчи

Улашиш:

Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" мавсумни мағлубият билан бошлади. Жиззахликлар биринчи турда "Нефтчи"ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:2 ҳисобида таслим бўлди.

Мазкур баҳсдан кейин айрим клуб мухлислари мураббийнинг қилган трансферларидан норозилигини билдиришди. Ўйин давомида ҳам мутахассис фанатларга қарата бақирганди.

Маълум бўлишича, "бўрилар" бош мураббийи Иван Бошкович "Сўғдиёна" мухлислари билан учрашув ўтказмоқчи. 4 март куни соат 18:30да бўлиб ўтадиган маросимда черногориялик мураббий жиззахликларнинг саволларига жавоб беришни режалаштирган.
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.