Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини билан ювилиб, у қайта белгиланади.
Афғонистон ресурслари вазири Абдуллатиф Мансурнинг сўзларига кўра, Афғонистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги демаркация (чегара ўтказиш) янги стратегия бўйича амалга оширилади. Аммо вазир тафсилотларни ошкор қилмаган. Маълумки, бу жараёнда Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, разведка ва Амирлик ташқи ишлар вазирлиги кучлари иштирок этади.
"Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегараларимиз тошқинлар билан ювилиб кетди. Энг муҳими, биз ўтган чегараларни белгилаш бўйича иш олиб бормоқдамиз ва йигирма кун олдин бу масалани Афғонистон раҳбари билан муҳокама қилган эдик", - деди у.
Маълумот учун. Ўзбекистон-Афғонистон чегараси Ўзбекистоннинг энг қисқа ташқи чегараси ҳисобланади. Унинг узунлиги 144 километр бўлиб, бутун чегара Амударё дарёси бўйлаб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, Афғонистонда тошқинлар ҳалокатли таъсир кўрсатган, камида 350 киши ҳалок бўлган ва қурбонлар ва уй-жой йўқотганларнинг сони минглаб кишини ташкил қилади. Ўзбекистон ҳукумати бир неча бор чегара орқали инсонпарварлик ёрдами юбориб, афғон халқини қўллаб-қувватлаган.