Шавкат Мирзиёев йиғилишда электромобиллар ишлаб чиқаришга ҳам тўхталди.
Мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилди. Бунда:
➖ электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурини;
➖ электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилди.