DataLife Engine / Уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади

Уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев йиғилишда электромобиллар ишлаб чиқаришга ҳам тўхталди.

Мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилди. Бунда:

➖ электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурини;

➖ электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилди.

15-02-2022, 09:31
Вернуться назад