Қуёшдан 11 марта катта: қўшни галактикада қора туйнук топилди

Улашиш:

Астрономлар Сомон йўли ташқарисида кичик қора туйнукни аниқладилар. Кузатишлар Атакама чўлида жойлашган Европа жанубий обсерваториясининг VLT (жуда катта телескоп) телескопи ёрдамида амалга оширилди.

Қора туйнук NGC 1850 юлдуз кластерида, тахминан 160 000 ёруғлик йили узоқликда жойлашган Катта Магеллан булутида, Сомон йўли яқинидаги галактикада аниқланган. Топилган қора туйнук бизнинг Қуёшимиздан тахминан 11 марта каттароқдир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.