Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи

Улашиш:

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан солиқ идораларининг назорат функциясини сервис хизматларини кўрсатувчи идора функцияларига алмаштириш вазифаси қўйилган эди. Натижада ўтган йиллар мобайнида солиқ идоралари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак кўрсатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Жорий йилда давлат солиқ идоралари тизимида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбалари ташкил этилди. Фаолиятини тўхтатган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, жойларда солиқ хизматларини кўрсатиш янги ташкилий тузилманинг асосий вазифаларидандир. Бу эса айниқса, энди иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналарга кўмак кўрсатишда жуда самарали бўлмоқда.

Жумладан, йил бошидан буён  вилоятимиз бўйича  буён фаолиятини тўхтатган 267 та корхонанинг муаммолари ва сабаблари ўрганилди. Уларнинг 29 тасига қайта иш бошлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар аниқланиб, яқиндан кўмак кўрсатилмоқда.

Фаолиятини кенгайтиришда кўмакка муҳтож деб топилган 337 та тадбиркорлик субъектининг муаммолари ўрганилганда, дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмак кўрсатиш бўйича 320  та, имтиёзли кредит олиш бўйича 4 та корхонага кўмак зарурлиги аниқланди.

Бу каби ўрганишлар давомида 337 та тадбиркорлик субъектининг турли масалалардаги муаммолари ечим топган бўлса, фаолиятини тиклаган корхоналар ҳисобига 6 та иш ўрни яратилди. Шўъба томонидан тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган  субъектларга бухгалтериясини оқилона юритишда амалий кўмаклашиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, бюджет билан муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш билан боғлиқ ўнлаб хизматлар кўрсатилаяпти.

Сизда ҳам тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келаётган савол ва мурожаатлар бўлса, Бахмал туман давлат солиқ инспекциясининг Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбасига – 941930007, 932949665 рақамларига мурожаат қилинг.

Унутманг, солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи.

 Абдунаби Мелибоев ,
туман ДСИ Тадбиркорларни
қўллаб қувватлаш шўъбаси бошлиғи.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.