Автомобилга тақиқ бор-йўқлигини қандай текширса бўлади?

Улашиш:

Ягона интерактив хизматлари порталида (my.gov.uz) янги хизмат ишга туширилди. Ушбу хизмат орқали юридик ва жисмоний шахслар ўзларига тегишли бўлган автронспорт воситаларига тақиқ мавжудми ёки йўқлигини текширишлари мумкин.
Бунинг учун, автотранспорт воситаси ўзингизга тегишли бўлиши керак.
Автотранспортни бош ишончнома ёки ишончнома асосида бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олишмайди.
My.gov.uz орқали тақиқни текшириш хизмати – бепул. Жавоб ҳам бир зумда тақдим этилади.
Маълумот учун: мазкур хизмат орқали суд, ички ишлар, солиқ ва божхона органлари, Мажбурий ижро бюроси, нотариал идоралар томонидан қўйилган қарздорлик, кредит мажбурияти, ижро ҳужжати ва бошқа сабабларга кўра белгиланган тақиқларни аниқлаш имконияти мавжуд.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.