Ўзбекистон 633 млн долларга 13 та самолёт сотиб олди

Ўзбекистон 633 млн долларга 13 та самолёт сотиб олди

Ўзбекистон 2023 йил январь ойида чет элдан 13 та самолёт сотиб олди.

Қайд этилишича, бу даврда бешта давлатдан қиймати 633,1 миллион долларга тенг самолётлар харид қилинган.

2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар:
Германия — 6 та (421,7 миллион доллар);
Литва — 4 та (66,7 миллион доллар);
Франция — 1 та (64,3 миллион доллар);
Сингапур — 1 та (61,6 миллион доллар);
Буюк Британия — 1 та (18,8 миллион доллар).