Apple янги туркум iPhone смартфонларини 7 сентябрда тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга асосланиб Bloomberg хабар берди.
Шу куни iPhone 14 смартфонлари, қолаверса, Mac янги компютерлари, iPad планшетлари ҳамда Apple Watch ақлли соатларининг учта янги модели тақдимоти ўтказилиши кутилмоқда.
Bloomberg компания флагманлик маҳсулотларини соҳа учун мураккаб бир даврда янгилаётганига эътибор қаратди. Ҳозир смартфонлар савдоси пасайишни бошлаган. Инфляция ва барқарор бўлмаган иқтисодий вазият шунга олиб келди. Бироқ Apple компанияси рақобатчиларига қараганда вазиятга яхшироқ мослаша олди.
Аввалроқ iPhone 14 смартфонлари, Хитойга қарамликдан қутулиш учун, Ҳиндистонда тайёрланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.