iPhone 13 линейкаси бармоқ изи сканерига эга бўлмайди

Улашиш:

2021 йилнинг бошларида iPhone 13 сериясида Touch ID бармоқ изи сканери пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Манбалар сўнгги iPhone флагманида иккиталик аудентификация (Face ID ва Touch ID) қўлланилишини таъкидлаган. Apple сўнгги олти ой ичида ростдан ҳам экран остидаги Touch ID’га боғлиқ кўплаб патентларни рўйхатдан ўтказган. Бироқ эндиликда iPhone 13’га бармоқ изи сканери ўрнатилмаслигига оид маълумотлар тарқалди, деб хабар беради IXBT.

Bloomberg муҳаррири Марк Гурманнинг маълум қилишича, компания iPhone 13 сериясида олдингидек битта биометрик усулдан (Face ID) фойдаланади. «Apple жорий йилда қурилмалари учун экран остига ўрнатиладиган бармоқ изи сканерини синовдан ўтказди, аммо ушбу функция iPhone’нинг 2021 йилги авлодида пайдо бўлмайди», — дея таъкидлайди у.

Коронавирус пандемияси сабаб 2020 йилда кўпчилик iPhone 12’нинг биометрик текширув усулини танқид қилган эди. Ниқоб тақилган ҳолатда Face ID ишламаган. Кейинроқ Apple iPhone қурилмасини ниқобда ҳам блокдан чиқаришга ёрдам берадиган янги функцияни тақдим этганди, бироқ ҳаммада ҳам Apple Watch соатлари йўқ. Шу сабабли Apple’нинг кўплаб ишқибозлари Touch ID’нинг интизорлик билан кутмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.