Жиззахнинг ёзда чанг, қишда лой кўчалари ёхуд “Янги Нур” кўчасининг номи ажойиб-у, ўзи ғаройиб

Улашиш:

Sangzor.uz интернет нашрига фойдаланувчилар томонидан турли мазмун-моҳиятга эга муаммоли вазиятлар юзасидан мурожаатлар келмоқда. Мурожаатларнинг асосий қисми илма-тешик бўлиб кетган Жиззах шаҳар маҳалла кўчалари билан боғлиқ.
Хусусан, Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи Олмазор кўчасида яшовчи фуқаролардан кўчадаги муаммоли вазият юзасидан мурожаат келиб тушди. Мазкур кўчада истиқомат қилувчи фуқаролар ёғингарчилик сабаб кўча ўртасида сунъий кўл пайдо бўлаётгани, бунга шу ҳудудда яшовчи қўшниларнинг оқова сув учун ариқ ўрни қолдирмаганлиги туфайли юзага келганини таъкидлашмоқда.
Аниқланишича, Олмазор МФЙ Олмазор кўчасида 30 дан ортиқ хонадон бўлиб, айни қиш кунларида уларга бу муаммо катта қийинчилик келтирмоқда. Ушбу кўчада яшовчи фуқаролар муаммони ҳал этиш учун шаҳар ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар томонидан эътибор берилишини бир неча йиллардан буён кутишмоқда.


Навбатдаги мурожаат Олмачи ҚФЙ "Янги Нур" кўчаси фуқаролари томонидан юборилган. Унда:

“Бизда фақат кўча номи чиройли. Баҳорда ёзда қиламиз, қишда баҳорда қиламиз деб мана 5 йилдан бери вақт ўтади, раислар алмашади. Депутатлар сайловгача қоп қоп ваъда берганди, сайловдан кейин соясини кўрсатмайди. Йўлдан бошқа муаммоларни ўзимиз ҳам ҳал қила оламиз. Бизга шуларни ҳал қилинг барака топгурлар”, дейди – фуқаролардан бири Сангзор.уз га йўллаган мурожаатида.

Фуқароларнинг айтишича, бу масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда мурожаат қилинган. Лекин, мурожаатлар натижа бермаган.
Эътиборли жиҳати, бу муаммо олис-олисдаги туман қишлоқларида эмас, бутун бошли вилоят марказида содир бўлмоқда. Тўғри, бу масалаларни ечишга вақт ва маблағ керак бўлар, лекин биринчи эҳтиёж сифатида қаралганда, шу вақтгача албатта бажарилган бўлиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, Sangzor.uz интернет нашрига билан боғланмоқчи бўлсангиз - info@sangzor.uz га мурожаат қилинг.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.