Экологлар Сюренатада темир руда комбинати қурилишини маъқулладилар

Улашиш:

Паркент тумани Сюрената ҳудудида кончилик комбинати қурилиши ҳақидаги хабар тоғ туризми ишқибозларида ташвиш уйғотган, чунки бу машҳур йўналишлардан бири саналади.

Таҳририятимиз Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига мурожаат қилиб, экологлардан қурилиш учун рухсат борми, дея мурожаат қилди ва қуйидаги жавоб олинди: "Экспертиза Экология вазирлиги ҳузуридаги давлат экспертиза маркази томонидан ўтказилди. У "Атроф – муҳитга таъсири тўғрисидаги баёнот" босқичини маъқуллади ва айни пайтда кейинги босқич - "Эекологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот" лойиҳани амалга ошириш кетмоқдаю.

Кончилик ва геология вазирлигининг мухбиримизга маълум қилишича, темир руда комбинатининг экологик экспертизаси ўтказилган ва натижада мажмуа қурилишига рухсат берилган.

"Бундан ташқари, руда комбинатини қураётган Хитойнинг Limaomaoli Metal Company компанияси ишлаб чиқариш табиатга зарар етказмасдан чиқиндисиз бўлишини билдирган", - дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.

Экология вазирлигидан қурилиш жойига олиб борувчи йўл ҳақида сўралганда, йўл Кумушкон томонидан қурилганлиги ҳақида маълумот тақдим этган.

Экологиядан ташқари, тошкентликларни Бўстонлиқ туманида, Аскакат сойи яқинида жойлашган авлиё Сюренат ёдгорлик тахтачаси бўлган дафн жойининг сақланиши ҳам хавотир уйғотмоқда.

Шунингдек, "Тошкент вилоятининг археологик ёдгорликлари" китобида (муаллиф Ю. Буряков ва бошқалар. “Фан" нашриёти, 1973 йил) 1963 йилда аниқланган Сюренат қишлоғи яқинида жойлашган ва ҳимояланган аҳоли пункти эслатиб ўтилган. Китобда айтилишича, қазиш ишлари олиб борилмаган, лекин милодий V–VII асрларга оид қизил қопламали сопол буюмлар топилган.

Умид қиламизки, темир руда комбинати қурилиши пайтида археологик жойлар зарар кўрмайди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.