Ҳиндистонда ўнлаб мактаб ўқувчилари сувга чўкиб кетди

Улашиш:

Ҳиндистонда мактаб ўқувчилари ўтирган қайиқ ағдарилиб кетди, бир неча киши вафот этган. 

Маҳаллий ОAВ хабарига кўра, Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги Вадодара шаҳри чеккасидаги Ҳарни Мотнат кўлида 27 (бошқа манбаларга кўра, 23) мактаб ўқувчиси бўлган қайиқ ағдарилиб кетган.

Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда. Хабар қилинишича, қутқарувчилар беш кишини қутқаришга муваффақ бўлишган, бироқ камида олти киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони ортиши кутилмоқда. Болалар хусусий мактабда ўқишган ва саёҳатга чиқишган бўлган. Воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, йўловчиларнинг ҳеч бири қутқарув жилетини киймаган.

Гужарат таълим вазири Кубер Диндоор IndiaTVNews телеканалига шундай деди: «Мен ҳозиргина мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган қайиқ кўлга ағдарилиб кетиши натижасида олти бола ҳалок бўлганини билдим. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари ва ўт ўчириш бригадалари бошқа идоралар билан ҳамкорликда ишламоқда».

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.