«Бу қасддан уюштирилган» — раққосалар билан видео сабабли ишдан кетган Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари

Улашиш:

«Бу қасддан уюштирилган» — раққосалар билан видео сабабли ишдан кетган Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари.

Раққосалар билан видео сабабли ишдан кетган Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ушбу ҳолат «қасддан уюштирилганлигини» таъкидлади.

Ҳокимнинг собиқ ўринбосари раққосаларни ҳайдаб юбормаганига, пул қистириб юборишганига ҳам изоҳ берган.

«Раққосалар кириб келганда уриб, ҳайдаб бўлмайди. Биз улар учун жавобгар бўла олмаймиз. Уларга қўпол муомалада бўлиб чиқариб юборилса, балки бу бошқача оқибатга олиб келиши мумкин. Оддий фуқароларда бунақа ҳолатлар кўп бўлади. Лекин биз ҳокимият ходими, бошқарув органи бўлганлигимиз учун оммага бўрттириб кўрсатилган деб ҳисоблайман», — дейди Нурали Мирзаев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.