Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл, “дефектолог” Д.Ж.га тегишли “Овоз” маркази ташкил этилгани ҳақида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мутасадди идоралар билан биргаликда мазкур ҳолатни ўрганди.

Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълумотларига кўра, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида фуқаро Д.Ж.га тегишли “Овоз” номли ҳеч қандай таълим муассасаси қайд этилмаган бўлиб, мазкур ҳудудда сўнгги вақт мобайнида ҳам бундай турдаги ҳеч бир нодавлат таълим муассасаси очилмаган.

Аниқланишича, “Овоз” МЧЖга тегишли “Овоз академияси ўқув маркази” Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу марказ Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида ижара шаклида ўз фаолиятини бошлаган. Д.Ж. эса ушбу масканнинг очилиш маросимига ташкилотчилар томонидан реклама мақсадида таклиф этилган.

Жорий йилнинг 27 февраль куни Д.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши тергови давомида Д.Ж.нинг болалар дудуқланиши муаммосига оид ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши тўхтатилган бўлиб, у бундай хизмат кўрсатишни давом эттирмаслик юзасидан тегишли тартибда огоҳлантирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.