UZREPORT TV «Beeline»ни судга берди

Улашиш:

UZREPORT TV телеканали судга мурожаат қилишининг сабаби, «Unitel» МЧЖ («Beeline» савдо белгиси) компанияси ўзига тегишли бўлган «Beeline TV» мобил иловасида UZREPORT TV билан шартнома тузмасдан UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларини намойиш қилиб, моддий манфаат кўриб келмоқда.

Мазкур ҳаракатлари билан «Unitel» МЧЖ UZREPORT TV телеканалининг қонуний ҳуқуқларини бузмоқда.
UZREPORT TV томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, «Unitel» МЧЖ компанияси юқорида кўрсатилган хатти-ҳаракатларини бартараф этиш юзасидан чора кўрмади.

Суддан UZREPORT TV «Unitel» МЧЖ компанияси «Beeline TV» мобил иловасида UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларини шартнома тузмасдан намойиш этмасликни сўраган.

Маълумот учун:
UZREPORT TV (FUTBOL TV) футбол бўйича Европанинг бир қатор миллий чемпионатлари (AПЛ, Ла лига, Италия A серияси), Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, шунингдек, Жаҳон ва Европа чемпионати каби бир қатор мусобақларнинг Ўзбекистон бўйлаб эксклюзив трансляция ҳуқуқи эгаси ҳисобланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.